“KINGSTON” АСЛ МАҲСУЛОТЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИНГ

“Kingston Technology” ҳамкор дўконлардан
ЎЗБЕКИСТОНГА РАСМАН ИМПОРТ ҚИЛИНГАН “KINGSTON TECHNOLOGY” КОМПАНИЯСИНИНГ МАҲСУЛОТИНИ ХАРИД ҚИЛИБ, СИЗ:
1 ҚАЛБАКИЛАШТИРИШДАН ҲИМОЯ ҚИЛИНГАН, ЮҚОРИ СИФАТЛИ АСЛ МАҲСУЛОТ ОЛАСИЗ

“Kingston Technology” компанияси ўз маҳсулотларини бутун дунё бўйлаб сотади. Ҳар бир мамлакатда электр тармоқларига, электроникага ва бошқа воситаларга нисбатан ўзига хос хусусиятлар, талаблар ва мезонлар мавжуд.

Компания расмий - ҳамкор дўконлар сотаётган товарлар ҳақиқийлиги текширилганини назорат қилганига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин ва сотилаётган қурилмалар ва савдо белгиларининг ҳақиқийлигига кафолат беради.

2 “СХЕМАЛАР” БЎЙИЧА ЭМАС, БАЛКИ ҚОНУНЧИЛИККА МУВОФИҚ ЯШАЁТГАН ЖАМИЯТНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА КЎМАКЛАШАСИЗ

Ўзбекистонга ноқонуний тарзда олиб кирилган товарларни харид қилиб, ҳатто улар қонунчиликка мувофиқ импорт қилинганларидан арзон турса ҳам, Сиз коррупциявий схемалар яратилишини ва инфратузилмалар, таълим ва тиббиёт муассасалари қурилишини молиялаштиришга, армияни ва бошқа ижтимоий муҳим иншоотларни қўллаб қувватлашга йўналтириладиган солиқларни тўлашдан бош тортишни рағбатлантирган бўласиз.

“Kingston Technology” компаниясининг расмий ҳамкор дўконларида “Kingston” савдо белгиси маҳсулотини харид қилиб, сиз ишлаб чиқарувчи ҳам, импорт қилувчи ҳам ва дўконлар ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган барча тўловларни амалга оширганига, йиғим ва солиқларни тўлаганига ишончингиз комил бўлади.

3 ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ТЕЗКОР АХБОРОТ, ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА КАФОЛАТЛАНГАН КЎМАКНИ ОРТИҚЧА ХАРАЖАТЛАРСИЗ ОЛАСИЗ

“Kingston” савдо белгиси маҳсулотини харид қилиб, сиз ишлаб чиқарувчи Компания унга кафолатланган хизмат кўрсатиш чорасини кўриб қўйганига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Шунингдек, зарур бўлганда, Сиз “Kingston Technology” компаниясининг МДҲ мамлакатларидаги мижозларни қўллаб-қувватлаш Хизматининг CIS_support@kingston.com. электрон манзилига хат жўнатиш билан мурожаат қилишингиз мумкин. Сервис мутахассиси 24 соат ичида сиз билан боғланади ва нафақат сервис хизматини, балки ҳар қандай техник масалалар (эҳтиёт қисмларнинг мос келиши, қурилмаларнинг техник хусусиятлари ва бошқалар) бўйича ахборот ёрдамини ҳам тақдим этади.

Бундан ташқари, норасмий импорт қилинган товарларни харид қилганда ёки бошқа мамлакатларда харид қилинган қурилмалардан Ўзбекистонда фойдаланганда, кафолатли хизмат кўрсатиш зарурати туғилганда сиз ўзингиз мустақил равишда ва ўз ҳисобингиздан уларни харид қилинган дўконга ёки агар маҳсулот сотган дўкон фаолият юритмаётган бўлса, ёки дўкон кафолат хизматини кўрсатишдан бош тортса, Осиё ва АҚШдаги компанияларнинг RMA марказларига жўнатишингизга тўғри келади.

Шу билан бирга, “Kingston Technology” компаниясининг Ўзбекистондаги расмий ҳамкор - дўконлари мустақил равишда кафиллик алмашинувини таъминлайдилар, бу борадаги барча муаммолар ва харажатларни ўз зиммаларига оладилар. Ҳар қандай ностандарт вазиятлар юзага келган тақдирда ҳам, мижозларни қўллаб-қувватлаш Хизмати барча муаммоларни ҳал қилади.

РАСМИЙ KINGSTON НОРАСМИЙ KINGSTON БИЛАН ТАҚҚОСЛАНГАНДА
РАСМИЙ KINGSTON
  • Товарларнинг ҳақиқийлиги ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган;
  • Қурилмалар Ўзбекистонда тўғри ва ишончли ишлайди;
  • Дўкон-сотувчи барча муаммоларни энг қисқа вақт ичида ҳал қилишга ёрдам берадиган “Kingston Technology”га мустақил равишда мурожаат қилади;
  • Ностандарт ҳолатларда ишлаб чиқарувчи томонидан тўлиқ ахборот ва ташкилий қўллаб-қувватлаш - ҳеч қандай харажатларсиз ва қийинчиликларсиз тақдим этилади;
  • Давлатни молиялаштириш - мамлакат ривожланишига дахлдорлик ҳисси.
vs
НОРАСМИЙ KINGSTON
  • Шубҳали сифатга эга ва кафолатсиз қалбаки маҳсулот харид қилиш хавфи;
  • Нотўғри ишлаш хавфи, мос келиш муаммолари бўлиши мумкин;
  • Кафолатли хизмат кўрсатиш ҳолатида сиз ўзингиз мустақил равишда ва ўз ҳисобингиздан товарни чет элга жўнатишингиз зарур;
  • Сотувчи билан муаммолар юзага келганда ишлаб чиқарувчи кўмаги (агар товарлар ҳақиқий бўлса), лекин сиз товарларни RМА марказларидан бирига етказиб бериш ва янги жиҳозни Ўзбекистонга етказиб бериш, шунингдек барча божхона тўловлари ва йиғимларини тўлашингиз керак бўлади.
  • Коррупцияни рағбатлантириш.
ҲАҚИҚИЙ “KINGSTON TEXNOLOGIY” МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЛБАКИЛАРИДАН ҚАНДАЙ ФАРҚЛАШ МУМКИН

“Kingston” савдо белгиси асл маҳсулотларини харид қилаётганда, сиз ҳар қандай ҳолатда ҳам хотира қурилмаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш соҳасида дунё пешқадамидан сифатли ва ишончли маҳсулотни олиш ҳуқуқига эга бўласиз.

Агар сиз маҳсулотларни “Kingston Technology” компаниясининг расмий ҳамкорларидан харид қилсангиз, ишлаб чиқарувчи барча маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини текширганига ва қалбаки товар сотилиши эҳтимоли билан боғлиқ барча қалтисликларни ўз зиммасига олганига ишончингиз комил бўлиши мумкин. Бошқа ҳолларда, барча хавфларни ўз зиммангизга оласиз.

Сиз ҳар қандай ҳолатда ва исталган вақтда “Kingston Technology” компаниясининг МДҲдаги мижозларини қўллаб-қувватлаш Хизматининг cis_support@kingston.com манзилига серия рақами ва штрих-код туширилган фотосуратни жўнатиб, харид қилинган ускунанинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

“KINGSTON” САВДО БЕЛГИСИГА ЭГА РАСМИЙ ТЕХНИКАНИ “KINGSTON TECHNOLOGY” КОМПАНИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ҲАМКОР ДЎКОНЛАРИДАН ХАРИД ҚИЛИШ МУМКИН.
КАФОЛАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ КЕРАК БЎЛГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК

“Kingston” савдо белгисининг барча маҳсулотлари ишлаб чиқарувчидан - “Kingston Technology” Америка компаниясидан кафолатга эга. Ҳар бир қурилма учун кафолат муддати ва кафолат шартлари бундай қурилмаларга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган. “Kingston Technology” компанияси - маҳсулотнинг ишончлилик даражаси бўйича етакчилардан бири ҳисобланади.

“Kingston” савдо белгисининг барча маҳсулотлари кўп босқичли сифат назоратидан, хусусан - стресс синовидан ўтказилади, шунинг учун ишлаб чиқаришдаги нуқсон эҳтимоли жуда паст. Шунга қарамай, ишлаб чиқарувчи турли сабаблар ва омилларга кўра қурилмаларнинг ишламай қолиши ёки нотўғри ишлашини эътироф этади.

Бундай ҳолда, илтимос, қуйидаги кўрсатмаларга амал қилинг:

Сиз “Kingston Technology” ҳамкор дўконида маҳсулот харид қилдингиз
Сотвуни амалга оширган дўкон билан боғланинг;
Дўкон сизга янги қурилмани тақдим этади (харидни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш керак). Носоз қурилма кейинчалик йўқ қилиш учун ишлаб чиқарувчининг манзилига юборилади.

Агар қурилмани сотган дўкон мавжуд бўлмаса ёки унинг ходимлари сизга жиҳозни кафолатли алмаштириш ҳуқуқингизни рад этса, илтимос, “Kingston Technology” компаниясининг Ўзбекистондаги мижозларга хизмат кўрсатиш марказига CIS_support@kingston.com электрон манзили орқали хабар юборинг.

Агар қурилмани сотган дўкон мавжуд бўлмаса ёки унинг ходимлари сизга жиҳозни кафолатли алмаштириш ҳуқуқингизни рад этса, илтимос, юборинг.

“Kingston Technology” компаниясининг Ўзбекистондаги мижозларга хизмат кўрсатиш марказига CIS_support@kingston.com электрон манзили орқали хабар

Хатда қуйидагиларни кўрсатинг:
  • - дўконнинг номи, манзили ва боғланиш маълумотлари, шунингдек кафолат алмашинувини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган ходимнинг фамилияси (ёки дўкон бундан буён ишламаётганлигини кўрсатинг);
  • - дўкон ишчиси томонидан кўрсатилган рад этиш сабаби;
  • - Сиз билан боғланиш маълумотлари;
  • - Қурилманинг ва ушбу дўконда сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг фотосуратини.

“Kingston Technology”нинг МДҲдаги мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматининг ходими 24 соат ичида (иш кунлари) сиз билан боғланади ва муаммони ҳал қилишга ёрдам беради.

Сиз Ўзбекистонга расман импорт қилинмаган маҳсулотни харид қилдингиз, ёхуд “Kingston Technology” маҳсулотини бошқа мамлакатда сотиб олдингиз:
Сотвуни амалга оширган дўкон билан боғланинг;

Барча мамлакатларда “Kingston Technology” ҳамкор дўконлари ўзлари сотган ушбу ишлаб чиқарувчининг маҳсулотларини кафолатли алмашинувини амалга оширадилар. Қурилмани дўкон манзилига юбориш шартларини ўйлаб кўринг (бу ҳолда сиз носоз ва янги қурилмани юбориш харажатларини, шунингдек барча божхона тўловлари ва йиғимларини тўлашингиз керак).

Агар дўкон мавжуд бўлмаса, ёки товарларни алмаштириш учун қабул қилишдан бош тортса ёки сиз норасмий тарзда Ўзбекистонга олиб келинган “Kingston Technology” маҳсулотларини сотиб олган бўлсангиз, CIS_support@kingston.com электрон манзилга хабар юбориш орқали компаниянинг Ўзбекистондаги мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг.

Бундай ҳолда, сиз носоз қурилмани компаниянинг Осиё ёки АҚШдаги RМА марказларидан бирига юбориш харажатлари, шунингдек, янги қурилмани Ўзбекистонга етказиб бериш харажатлари ва барча зарур бож тўловларини тўлашингиз керак бўлади.